Низомга кўра, махсус педагоглар учун аниқ малака талаблари жорий этилди. 

Хусусан, улар коррекцион педагогика ва дефектология йўналишида олий маълумотга эга бўлиши ҳамда ўқувчиларнинг эҳтиёжига мос махсус методикаларни (имо-ишора тили, Брайл алифбоси, нутқ нуқсонларини бартараф этиш усуллари) билиши шарт.

Ҳужжатда дарс соатларини тақсимлашнинг устувор тартиби ҳам белгиланди. 

Унга кўра, дарс юкламалари аввало малака тоифаси юқори бўлган, миллий ёки халқаро сертификатларга эга педагогларга берилади. 

Шунингдек, 1 педагог учун юклама одатда 0,5 ставкадан кам ва 1 ставкадан ортиқ бўлмаслиги, айрим ҳолатларда эса 1,5 ставкагача рухсат этилиши назарда тутилган.

Низом билан тарификация рўйхатини шакллантириш, кўриб чиқиш ва тасдиқлашнинг аниқ муддатлари белгиланди. 

Жумладан, дарс соатлари 17 сентабрга қадар электрон тизимга киритилади, 25 сентабрга қадар эса ваколатли орган томонидан тасдиқланади.