Бу ҳақда Франция ички ишлар вазири Жеральд Дарманен ўзининг Twitterдаги саҳифасида маълум қилди.

“Кун ярмида Альп тоғларидаги Арманcетт музлигида қор кўчди. Дастлабки маълумотларга кўра, тўрт киши ҳалок бўлган, бир неча киши жароҳатланган. Қутқарувчилар ишни давом эттирмоқда”, — деб ёзади вазир.

Ҳозирда қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда. Бунинг учун иккита вертолёт ҳам сафарбар қилинган, деб хабар беради mir24.tv.