Маълум қилинишича, 5–9 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинади.

Шу жумладан:

  • Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
  • Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
  • Самарқанд вилоятининг Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
  • Жиззах вилоятининг Бахмал, Зомин туманларида;
  • Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманларида (Чотқол тизмаси тоғлари);
  • Наманган вилоятининг Поп туманида.

«Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», дейилади хабарда.