Тадқиқот давомида олимлар p38 оқсилига эътибор қаратишди. Олимлар Альцгеймер касаллигининг дастлабки босқичига ўхшаш ташхисга эга сичқонларга миядаги асосий иммун ҳужайра тури бўлган микроглияда р38 ишлаб чиқаришни тўхтатиш учун генетик воситаларни қўллашди. Улар р38 ингибиторлари Альцгеймер касаллиги билан боғлиқ бўлган амилоид тиқинлари шаклланишини ўзгартирадими ёки йўқми деган саволга ойдинлик киритиш учун уни синаб кўришди.

Натижалар бета-амилоид оқсили тиқинларининг ўзи йўқ бўлиб кетмананини, аммо бу тузилмалар яқинидаги микроглиялар сони камайганини кўрсатди. Бу мазкур дорилар Альцгеймер касаллиги шаклланишининг баъзи хавфли омилларига тўсқинлик қилиши мумкинлигини кўрсатди, деб хабар беради lenta.ru.