Тадқиқотда 110 киши иштирок этди, улар уч гуруҳга бўлинди: соғлом ёш иштирокчилар (31 киши), соғлом кекса иштирокчилар (36 киши) ва ўртача когнитив нуқсони бўлган беморлар (43 киши). Улардан виртуал реаллик кўзойнакларини тақиб, топшириқларни бажариш сўралди. Хусусан, улар рақамланган конуслар томонидан бошқариладиган маълум бир йўналишни кузатишлари керак эди. VR-технологияси уч хил атроф-муҳит шароитларини ҳосил қилди.
Маълум бўлишича, Альцгеймер касаллигининг дастлабки босқичида бўлган одамлар йўналишдаги бурилишларни доимий равишда нотўғри баҳолашган. Соғлом кекса иштирокчилар ёки енгил когнитив бузилишлари бўлган одамларда шунга ўхшаш ҳолат кузатилмади. Тадқиқот натижалари навигациядаги хатолар Альцгеймер касаллигига хос эканини ва соғлом қариш ёки умумий когнитив пасайиш билан боғлиқ эмаслигини кўрсатди, деб хабар беради lenta.ru.