Пойтахтимизда, Ўзбекистон маданий мероси – янги ренессанс асоси” маданий тадбирлар ҳафталиги доирасида Маданий мерос агентлиги, Ўзбекистон Кинематография агентлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон тарихи давлат музейининг филиали Тошкент тарихи музейида “Амалий санъат дурдоналари” номли кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазма музейнинг “Этнография” фондида сақланаётган амалий санъат коллекцияларидан миллий либослар, дўппилар, миллий матолар, тўқувчилик, мисгарлик ва кулолчилик ашёларидан ташкил топган. Бунда ХIХ – ХХ асрлар Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига оид миллий либослар, дўппилар, матолар, кандакорлик, каштадўзлик ва ёғоч ўймакорлиги ашёлари намойишини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз кўргазма 7 июлга қадар давом этади!