24 май ҳолатига Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон тадбиркорлари Amazon’да тўғридан-тўғри рўйхатдан ўтиш имконига эга бўлди.

Amazon.com интернет-дўкони 1995 йилда ишга туширилган. Бугунги кунда компания АҚШдан ташқари Канада, Хитой, Бразилия, Япония ва Европа давлатларида фаолият олиб боради. 2020 йил охирида компания ишчилари 1,298 миллион кишига етган.

Ўтган йили Amazon’да савдо ҳажми $386,1 миллиардни ташкил этди, бу кўрсаткич 2019 йилга нисбатан 38 %га кўпдир. 2020 йилда чакана сотувчиларнинг даромади 83 %га ўсди ва $21,331 миллиард бўлди, деб хабар беради «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати.