Муаллиф Ўзбекистонда ўзбек пахтасига нисбатан халқаро бойкотнинг тугатилишига олиб келган тизимли мажбурий ва болалар меҳнатига барҳам берилганига эътибор қаратади. Бундан ташқари, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш борасидаги ишлар оддий фуқаролар ҳаётига ижобий таъсир кўрсатаётгани, корхоналар ишини енгиллаштиргани алоҳида таъкидланган.
Ҳукуматнинг макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш орқали таркибий ўзгаришларни таъминлаш, иқтисодиётда давлат ролини камайтириш бўйича саъй-ҳаракатлари қўллаб-қувватланмоқда.
Мақолада Америка бизнеси Ўзбекистондаги хусусий сектор билан ҳамкорлик қилишга чақирилмоқда, бу эса мамлакатда барқарор иқтисодий ўзгаришлар учун катализатор бўлиши мумкин. Ўзбекистон билан ўзаро савдо-сотиқни кенгайтириш ва мамлакатга сармоя киритиш АҚШ манфаатларига мос келиши таъкидланмоқда.