Ҳавонинг авзойи Ваёминг штатида бузила бошлаган. Колорадо штатидаги 127-сонли шоссенинг Ваёминг штати билан чегарасидан жануброқдаги қисмини қор бутунлай қоплаган. Бу ҳали офатнинг бошланиши бўлган.
«Яқин кунларда катта қор бўрони кутилади», — хабар беради Америка оммавий ахборот воситалари. — «У туфайли қаттиқ аёз ва шамол, шунингдек, қор бўрони кутилади».
Ҳозирча, ҳавонинг бузилишига табиатдаги тасодифий ҳолат деб изоҳ беряпти. Ҳудуддаги ҳаво ҳарорати нормадан анча пастга тушиб кетган. Лекин Калифорнияда эса ҳамон ёнғинлар давом этяпти. Америка қўшма штатлари икки офат — қор бўрони ва аёвсиз жазирама орасида қолди, деб хабар беради Аргументы недели.