Хокинс топган чипталарни текшира бошлади ва улардан бири ютуқли бўлиб чиқди.

“Мен деярли ҳушимдан кетиб қолдим!”, деди америкалик аёл.

Хокинсни махсус маросимга таклиф қилишди, у ерда унга 100 000 долларлик ўз исми ёзилган улкан чек совға қилинди. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, бош совринни қўлга киритиш имконияти 1 101 600 га бир нисбатда эди.

Америкалик аёл пулни нимага сарфлашини ҳали билмаслигини айтди. Катта эҳтимол билан, унинг сўзларига кўра, пулнинг бир қисми оилавий харажатларга, қолгани эса таътилга сарфланади, деб хабар берди gazeta.ru.