Мутахассислар Ернинг табиий йўлдошида тўпланган материаллар Қуёшнинг энергия оқими интенсивлигини 2% га камайтиришга қодир эканлигини ҳисоблаб чиқишди.
Ғояни амалга ошириш учун ҳар йили миллионлаб тонна чангни ажратиб олиш ва элакдан ўтказиш, уларни махсус қурилмага юклаш ва коинотга чанг зарядларини чиқариш, шу орқали “Қуёш қалқони”ни қўллаб-қувватлаш керак бўлади.
Тадқиқот муаллифларидан бири Бен Бромлининг айтишича, бу ёндашувнинг асосий афзаллиги шундаки, одамлар Ердаги жараёнларга аралашмайди. Бундан ташқари, бу глобал исишга қарши кураш учун иқтисодий ривожланишга раҳна солмайди. Бу одамга углерод нейтраллигига эришиш учун вақт ва ресурслар беради.
Бироқ бу лойиҳанинг инкор этувчилар ҳам бор. Олимлар ҳамкасбларининг ғоясини илм-фан нуқтаи назаридан қизиқарли деб топишди, аммо уларнинг фикрича, уни амалга ошириш жуда қийин бўлади. Ушбу дастур жуда кўп пул талаб қилади, бундан ташқари, ойда жойлашганлиги сабабли унинг ривожланишини назорат қилиш қийин кечади, деб хабар беради mir24.tv.