АҚШ Миллий тиббиёт кутубхонаси веб-сайтида чоп этилган тадқиқотда муаллифлар умрни ўн йилга узайтириш йўлларини маълум қилишган.
Олимлар Европанинг 11 мамлакатидан 1000 нафарга яқин кексаларнинг ўлим сабабларини ўрганишди. 935 нафар кишидан 371 нафари юрак-қон томир касалликларидан, 233 нафар киши саратон касаллигидан, 145 нафар эса бошқа сабабларга кўра вафот этган, 186 нафар кишининг ўлими сабаби эса номаълум.
Кузатишлар натижасида мутахассислар, хусусан, юрак-ишемик, юрак-қон томир ва онкологик касалликлар инсоннинг турмуш тарзи билан бевосита боғлиқ деган хулосага келишди.
Ушбу касалликлардан сақланиш учун олимлар Ўрта ер денгизининг мевалар, сабзавотлар ва донли ёрмаларга бой парҳез таомларини истеъмол қилишни маслаҳат беришади. Бундай овқатланиш юрак-қон томир, онкологик касалликлар, метаболик синдром ва мия фаолияти бузилиши хавфини камайтиради. Шунингдек, мутахассислар жисмоний фаол бўлиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилмаслик ва чекмасликни маслаҳат беришади.