Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот хизмати хабарига кўра, Америкалик тадқиқотчининг китобида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти тасвирланади.
Терел Жермейн Стар Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Республикасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида ҳозирги кунда Евроосиё марказининг «Atlantic Counsil» ва Америка Қўшма Штатларининг етакчи илмий-тадқиқот институтида катта илмий ходим ҳамда «The Root» онлайн журналининг мухбиридир. Айни пайтда Т. Стар ўзининг шахсий китобини нашр этиш устида ишламоқда, мазкур китоб бобларидан бири америкаликларнинг 1932-1933 йилларда Туркистонда бўлган даврига бағишланган бўлиб, хусусан, «Харлем Уйғониш» маданияти ёзувчиларидан бири ва «жаз шеъриятининг» асосчиси Лангстон Хюз ва Оливер Голден, Тошкент вилоятида пахтанинг янги навларини яратиш билан шуғулланган. Т.Стар Л.Хюзнинг саёҳати тўғрисида мавжуд архив материалларини ўрганишни ва ўз китобининг алоҳида бобини Ўзбекистон шаҳарлари, республиканинг тарихий-маданий мероси ва сайёҳлик салоҳиятига бағишлашни режалаштирган.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида бўлиб ўтган учрашувда меҳмон Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти, мамлакатимиз туризм соҳасидаги ислоҳотлар, янги туристик маҳсулотлар, иншоотлар, дам олиш жойлари ва маршрутлари, шунингдек, миллий гастрономия, ҳунармандчилик ва бошқалар билан батафсил танишди. Сайёҳлар учун санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг янги тизими «Uzbekistan. .Safe travel GUARANTEED”. «Ўзбекистон ўзининг меҳмондўстлиги ва бой тарихий ва маданий мероси билан яққол ажралиб туради, Л.Хюз ўз асарларида мамлакатимизни жуда яхши тасвирлаган. Дунёга кўплаб сайёҳлар учун ҳали кашф қилинмаган баъзи қизиқарли жойларни зиёрат қилишни истаган ҳар бир инсон учун янги Ўзбекистонни, янги имкониятларни ва унинг очиқлигини кўрсатиш керак», – деди Т.Стар. Мутахассис, шунингдек, Американинг етакчи оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида республиканинг туристик салоҳияти тўғрисида тегишли хабар ва материалларни нашр этиш орқали Ўзбекистоннинг туризм брендини тарғиб қилиш ғоясини қўллаб-қувватлади.
Мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти, тарихи ва урф-одатлари билан батафсилроқ танишиш учун Стар Тошкент, Жиззах, Андижон ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Нукус шаҳарларида бўлди. Террел Стар шунингдек, ташқи сиёсат, саёҳатлар, маданият ва янгиликлар тўғрисидаги ҳафталик «Black Diplomats» радиоэшиттиришининг асосчиси ва бошловчиси. Учрашув натижасида америкалик олимлар томонидан Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва мазмун-моҳиятини очиб берувчи бир қатор ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш тўғрисида келишувга эришилди.