Хабар берилишича, ролик муаллифлари билан бу бўйича ҳеч қандай келишув ҳам бўлмаган.

“Биринчидан, ушбу видеоролик Туризм ва спорт вазирлиги ташаббуси билан тасвирга олинмаган, муаллифлар билан бу бўйича ҳеч қандай келишув ҳам бўлмаган. 

Иккинчидан, вазирлик видеоролик аввалида соҳибқирон Амир Темур ҳақида айтилган фикрларга ҳайриҳоҳ эмас. Шундай бўлса-да, қайд этиш жоизки, видеороликларда томошабиннинг эътиборини жалб қилиш учун ҳам “бадиий тўқима” қўлланилган бўлиши мумкин, бу аудиторияни жалб қилиш мақсадида тез-тез ишлатиладиган услубдир. Видеороликнинг ўзини умумий оладиган бўлсак, бу каби видеолар мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини  тарғиб қилишда ижобий хизмат қилади. 

Шундай экан, ОАВ вакиллари ва блогерлардан одамларни чалғитувчи ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатмасликка, савол туғилган тақдирда вазирлик матбуот хизматига мурожаат қилиб аниқлик киритишга чорлаб қоламиз. 

Шу ўринда мазкур видеоролик бўйича саволлар билан ролик муаллифларига мурожаат қилишингиз мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлаган ҳолда, Туризм ва спорт вазирлиги соҳани ривожлантириш йўлида хизмат қилувчи қизиқарли ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини маълум қиламиз”, — дея қайд этди вазирлик матбуот котиби.