Шунингдек, у мусиқа асбобларининг ҳарбий функцияларига ўзгартиришлар киритди, улардан фойдаланишни соддалаштирди ва тизимлаштирди, бу қоидаларни ўзининг машҳур «Тузук» ларида мустаҳкамлади.
Амир Темурнинг кўрсатмалари ҳарбий бошлиқларни мусиқий асбоблар билан тақдирлаш ғоясига асосланади.
Йилномаларда акс эттирилган ҳақиқий ҳарбий амалиёт асоси "катта ноғора"ни ифодаловчи иккита ўзаро боғлиқ зарб асбоблари бўлган. Улардан бири қадимги форсча кус ноғорасидир. Куснинг иккинчи аналоги туркий-мўғул ҳарбий юришларидан келиб чиққан ва чиғатойча курке (куреке) деб аталган.
Амир Темур даврида ҳарбий юришларда қўлланган чолғулар билан бир қаторда дунёвий мусиқа учун мўлжалланган пуфлама, торли ва зарбли чолғу асбоблари ҳам бор эди.