«Амирсой»га қарашли электр қурилмада носозлик юзага келган ва дор йўлининг тўхташига сабаб бўлган. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан электр энергияси узлуксиз етказиб берилган

Ижтимоий тармоқларда «Амирсой»да электр энергиясида узилиш бўлгани тўғрисида хабарлар эълон қилинди. 

Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз: 

Оромгоҳга ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан электр энергияси узлуксиз етказиб берилган.

«Амирсой» оромгоҳидаги узилиш оромгоҳдаги дор йўлининг электр қурилмасида носозлик юзага келган ва оромгоҳда электр таъминотида узилиш кузатилган.

Олинган маълумотларга кўра, ҳозирги пайтда ушбу носозлик оромгоҳ масъуллари томонидан бартараф этилиб, дор йўли қайта ишга қўйилган, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.