Мазкур фильм етук шоир, қорақалпоқ мумтоз адабиёти асосчиси Бердақ тахаллуси билан ижод қилган Бердимурод Қарғабой ўғли ҳаёти ва ижоди ҳақида.

Фильм Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан тасвирга олинмоқда, дея хабар қилади Кинематография агентлиги Ахборот хизмати. "Халқ юраги" номи остида суратга олинаётган туркум фильмлардан бири.

Сценарий муаллифи Кенгесбай Каримов, режиссёр Бектилеу Низаматдинов, оператор Асенбай Асқаров, картина директори Бахтияр Мадияров.