Ташриф доирасида Aмур вилояти губернатори Василий Орлов билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда жорий йилнинг октябрь ойида Aмур вилоятидаги ватандошлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон томони Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси ва Ички ишлар вазирлиги билан ўтказилган учрашувларда сайловларни ташкил этишда кўмаклашиш тўғрисида келишувларга эришилгани тўғрисида маълумот берди.
Губернатор В.Орлов вилоят ҳокимлигининг сайлов жараёнида ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси «Renaissance Heavy Industries», «Yamata», «Горизонт», «Дальневосточная строительная компания» компаниялари, Aмур давлат университети раҳбарияти ва ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари билан учрашувлар ўтказди.
Учрашувлар давомида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган Ўзбекистон фуқаролари учун патентларни рўйхатдан ўтказишни тезлаштиришда кўмаклашиш, уларга ишлаш учун қулай шароитлар яратиш, касбий малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентилиги матбуот хизмати.