CBS Sports нашрининг ёзишича, ФИФА Нигерия миллий жамоаси форварди  Аҳмад Муса олдидаги қарздорлик сабабли “Ан-Наср”га трансфер тақиқи қўйган.

Саудия клуби сафида 2018—2021 йилларда тўп сурган Мусага шартномадаги бандга кўра, 460 минг евро бонус тўланиши керак. Спорт арбитраж суди – CAS бу масалада нигериялик 30 ёшли футболчи фойдасига қарор чиқарган. Аммо тўлов ҳануз амалга оширилмаган.

Бугун Саудия клублари дунёнинг энг кучли футболчилари трансфери билан шуғулланётган пайтда бу тақиқнинг қўйилиши “Ан-Наср” учун қаттиқ жазо ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз,  Аҳмад Муса “Ан-Наср”га келгунга қадар  “Лестер” ва ЦСКАда ўйнаган.