Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Анапа бандаргоҳида 100 квадрат метр сув майдони сорбент билан тозаланди, 4 тонна нефть сақловчи суюқлик йиғилди”, дейилади хабарда.

Ҳудудда 6000 га яқин киши ва 250 дан ортиқ техника ишлаяпти.

Аввалроқ 300 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилар ҳам қирғоқни мазутдан тозалаш ишларига қўшилгани маълум бўлган эди.

15 декабрь куни Керч бўғозидаги бўрон туфайли “Волгонефть 212” ва “Волгонефть 239” танкерлари шикастланган эди. Кемалар 9,2 минг тонна мазут ташиётган эди, нефть маҳсулотлари Қора денгизга тўкилди. Анапа маъмурияти фавқулодда ҳолат эълон қилди, деб хабар беради rbc.ru.