Ҳаддан ташқари совуқ туман туфайли кўриниш чегарасининг пасайиши (50 м) Андижон халқаро аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди.
Хусусан, Андижондаги ноқулай шароитлар туфайли "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг ҲЙ049 (Андижон — Самарқанд), ҲЙ050 (Самарқанд — Андижон), ҲЙ092 (Андижон — Тошкент) йўловчи рейслари бекор қилинди.
Йўловчиларига аэропорт раҳбарияти томонидан чипта пулини қайтариш жараёни ҳақида маълумот берилди.
Андижон аэропорти маълумотларига кўра, ўта совуқ туман эртагача давом этиши кутилмоқда.