Яъни «Насаф» футбол клуби матбуот хизмати ходимининг ижтимоий тармоқда «Андижон» ҳамда «Динамо» жамоалари мухлислари шаънига тегадиган пости турли каналларда тарқалди.
Ушбу ҳолат юзасидан "Насаф" футбол клуби расмий муносабат билдирди.
Айни вақтда меҳнат таътилида бўлган матбуот хизмати ходими Сарвар Бобоназаров мазкур учрашувда на бевосита, на билвосита иштирок этмаган ва хизмат вазифасини бажармаган. Бироқ у ўзининг «Х» (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида кечаги учрашув юзасидан «Андижон» ҳамда «Динамо» жамоалари мухлислари шаънига нисбатан номақбул ифодаларни ишлатган.
"Мазкур шахсий фикрлар «Насаф» футбол клуби позициясини акс эттирмайди ва клуб ҳар қандай кўринишдаги ҳақорат ва камситишларни қоралайди.
Ушбу ҳолат юзасидан танқидий йиғилиш ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди ва клуб одоб ахлоқ қоидаларини қўпол равишда бузганлиги сабабли Сарвар Бобоназаров билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
«Насаф» футбол клуби ҳар доим барча ўзбек клубларига, шу жумладан, Самарқанд ва Андижон жамоалари вакиллари ва мухлисларига нисбатан чуқур ҳурмат ва дўстона муносабатда бўлиб келган ҳамда бу тамойилга қатъий амал қилишда давом этади", дейилади клуб муносабатида.
Юзага келган ноқулай вазият учун жамоатчиликдан узр сўралди.