Йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида, шунингдек кўплаб мурожаатларини инобатга олган ҳолда, Тошкент - Андижон - Тошкент йўналишидаги №61/62-сонли поездларнинг пойтахтга келиш ва жўнаш вокзали этиб Тошкент- Марказий вокзали белгиланди.
Эслатамиз, аввал мазкур поезднинг келиши ва кетиши Тошкент- Жанубий вокзалида амалга оширилар эди.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.