Сессия ишида қайд этилганидек, Президентимизнинг 2020 йил 1 майдаги "Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги қарорига асосан ҳудудларни барқарор ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишини, табиий хомашё ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини, иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятини, шунингдек ҳудудларнинг бошқа қиёсий устун жиҳатларини баҳолашнинг ягона тизими жорий этилди.

 Андижон шаҳри “Яшил” ҳудудлар қаторига киритилиб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш йўналишларида юқори ютуқларни қўлга киритиб келмоқда. Хусусан, жорий йилнинг январь-октябр ойлари якуни бўйича саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми 4 триллион 799 миллиард сўмни ташкил қилди.

Ушбу кўрсаткичларни бажаришда шаҳарда фаолият кўрсатаётган йирик саноат корхоналари "MARJAN INVESTMENT GROUP" МЧЖ, "MAKRO FARM ANDIJAN" МЧЖ, "GRAND TECHNO MASTER" МЧЖ, "DINAR TEKSTIL" МЧЖ,  "O'Z  ERAE Climate Control", "UZ  AUTO AUSTEM" қўшма корхоналарини муносиб улуши бор. 

Ташқи савдо айланмаси 303 миллион долларни, ўсиш сурати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 108,3 фоизни ташкил этди. 60,2 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган.
Шунингдек, жорий йилда ҳунармандчилик йўналиши бўйича 411 та лойиҳа учун 12 миллиард 441 миллион сўм кредит маблағи ажратилди. Бунинг эвазига 484 та янги иш ўрини яратилди.
Ҳар бир оила тадбиркор дастури бўйича 1131 та лойиҳа учун 42 миллиард 453 миллион сўм кредит маблағи ажратилди. Бунинг эвазига 1 минг 389 та янги иш ўринларини яратилишига эришилди.
Жорий йил давомида дастур бўйича 6 минг 409 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилиб,ушбу дастур ижроси юзасидан январь-ноябрь ойларида 7 минг 401та иш ўрини яратилган. Мазкур иш ўринлари янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш натижасида ташкил этилган.

Камбағалликни қисқартириш бўйича “Темир дафтар”га 9 минг 402 та камбағал оила киритилиб, ҳозирги кунда барча оилаларни тўлиқ камбағалликдан чиқарилиши таъминланди. Ушбу оилалардаги 9 минг 845 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизларнинг тўлиқ бандлиги таъминланди.

Электр таъминотидаги узулишларни олдини олиш мақсадида шаҳар “Электр таъминоти” корхонаси томонидан 39 дона трансформаторлар техник кўрикдан ўтказилиб, шундан 16,5 миллион сўмга 11 дона трансформаторлар таъмирланди, 444 дона бетон таянч устунлар ўрнатилди, 12,82 километр узунликдаги янги тармоқ тортилди. 5 дона янги трансформаторлар ўрнатиш ишлари бажарилди.
Бундан ташқари, 42,5 миллион сўм маблағ ҳисобига 85,5 километр узунликдаги паст кучланишли тармоқлар, 64 та трансформаторлар жорий таъмирланди, 126 та трансформаторлар мукаммал таъмирланди.
Сув таъминоти бўйича Андижон шаҳрида ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 1 миллиард сўмга 15,3 километр узунликда янги ичимлик суви ҳамда 180 млн.сўмга 1,2 км узунликда оқава сув тармоғи тортилиб фойдаланишга топширилди.

Андижон шаҳар аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш даражасини ошириш мақсадида Боғишамол даҳасидаги  Янги Хаёт ва Боғишамол ҳамда Шифокор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 1 миллиард 600 миллион сўмга 3 дона сув тортиш насос станциялари қурилиб, 2 минг 200 та хонадонлардаги ичимлик сув таъминоти яхшиланди. 
Ахолини ичимлик ва оқава суви таъминотини яхшилаш мақсадида шаҳардаги 10 маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида жами 4 миллиард 80 миллион сўм эвазига, жами 33,5 километр,  шундан 30,3 километр ичимлик суви  ва 3,2 км оқава сув тармоқлари янги тортилиб аҳоли таъминоти яхшиланди.