Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Электрон тўлов турларидан фойдаланувчи йўловчилар йўл ҳақи тўловини 2100 сўм эвазига амалга ошириши мумкин.
Йўловчиларга тўловни
- банк карталари,
- мобил иловалар,
- АТТО транспорт ва виртуал карталари орқали амалга ошириш тавсия қилинмоқда.
Йўл ҳақини нақд пул билан тўлаш учун бевосита бекатлар ва уларга яқин ҳудудларда ўрнатилган Paynet, MultiPay ёки Oson инфокиоскларидан 3000 сўм эвазига бир марталик QR-чипта харид қилиш зарур бўлади.