Фуқаро А.И. Андижон туманида жойлашган “А.А.” МЧЖга қарашли 50 сотих ер майдонининг 4 сотихини фуқаро С.М.га фирибгарлик йўли билан 10 000 АҚШ долларига сотишга келишади.

Гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ушбу ер майдонида турар-жой қуриш учун ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилади. 

Келишилган пулдан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ашёвий далиллар ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.