У. О. Раҳимов 1971 йили Пахтаобод туманида туғилган. Наманган саноат-технология институти ва республика Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсил олган.
Хизмат фаолиятини 1994 йили Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Пахтаобод тумани қўмитасида бошлаган. 2000 йилдан то шу кунга қадар қишлоқ хўжалиги соҳасининг турли йўналишларида самарали хизмат қилиб келмоқда.
У тайинловга қадар Андижон вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибияти мудири вазифасида фаолият олиб борган.