Мазкур ташаббус кекса ёшдаги фуқароларнинг тарихий обидалар ва музейларга ташриф буюриш имкониятларини кенгайтириш, уларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришини рағбатлантириш ҳамда мамлакатимизнинг бой тарихий-маданий мероси билан яқиндан танишишларига кўмаклашишга қаратилган.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 1-сон мажлис баёнининг 7-бандида “Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида маданий мерос объектлари ва давлат музейларига ташриф буюрувчилар учун чегирмалар эълон қилиш чораларини кўриш вазифаси белгиланган.