Вилоят раҳбари суҳбат давомида аҳолининг тиббиёт соҳасидан розилигига эришиш учун янгича иш ташкил этиш ташаббуси бўйича атрофлича фикр-мулоҳаза билдирди. Соҳа ходимлари ўз ҳудудидаги ҳар бир оиланинг энг яқин инсонига, керак бўлса шу оила аъзосидек, қадрдонига айланиши муҳим шартлардан эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, 2 ой давомида ҳудуддаги бирламчи тиббий санитария муассасалари фаолияти атрофлича танишиб чиққанини саломатлик посбонларининг вазифасига масъулият билан ёндашиши учун барча шароитлар яратилиб, зарурий тиббий асбоб-ускуналар таъминланишини билдирди. Ҳар бир оила аъзосининг саломатлик ҳолатини ўрганиб чиқиши учун зарур бўлса 6 ой вақт ажратиш масаласига эътиборни қаратди.
Вилоят ҳокими “Бир кунда бир хонадон оила аъзоларининг саломатлик ҳолатини ўрганиш» масаласини татбиқ этишни тавсия этди. Жараёнда мутахассислар шу хонадонда соғлом турмуш тарзи тарғиботини олиб бориши, оила аъзоларининг қон босими, қондаги қанд миқдори, бўйи, оғирлиги яъни саломатлик ҳолати кўрсаткичлари борасидаги барча маълумотларни тизимга онлайн жойлаб бориши ижобий натижаларга эришишда асосий омил бўлишини мисоллар асосида тушунтириб ўтди.
Мулоқот давомида вилоят ҳокими бўлажак шифокорлар ва ҳамшираларни бириктирилган оила поликлиникалари ҳудудида кенг кўламда амалиёт ўташлари мақсад мувофиқлиги хусусида гапириб, тиббиёт институти ректори ҳамда тиббиёт коллежларининг директорларига тавсиялар берди.
Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ