Андижон вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Азиз Максумов «INDY GUIDE» асосчиси ва раҳбари Ати Тосун билан онлайн учрашув ўтказди.

Унда Швейцариянинг лIndy Guide» платформасида Андижон вилояти учун махсус бўлим ташкил қилинишига доир келишувга эришилди. Видеомулоқот доирасида Андижон вилоятининг ўзига хос маданияти, диққатга сазовор масканлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари ва туризм соҳаси вакиллари ҳақида маълумотлар жойлаб борилиши орқали вилоятни кенг оммага тарғиб қилиш ва ўзининг соҳадаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Шуни таъкидлаш жоизки, «Indy Guide» – Осиё мамлакатларидаги маҳаллий гидлар, туроператорлар, транспорт ва жойлаштириш объектларини ўзида жамлаган платформа бўлиб, туризм соҳасида фаолият юритувчиларни ўзаро боғлайди. «Indy Guide» дунёга машҳур «Forbes», «CNN», «The Guardian», «Elle UK», «IndiaToday», «The travel magazine» каби ўнлаб нашрлар томонидан эътироф этилган.