Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.К. ва бошқалар пиротехника буюмларини муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Д.га 5 турдаги пиротехника буюмларини 35,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.