Меҳмонларни “Дўстлик” чегара постида Андижон вилояти ҳокими ўринбосари А.Максумов  кутиб олди.

Делегация аъзолари Андижон шаҳрида жойлашган эътиборга молик жойлар ҳамда музейларни кўздан кечирди.

Куннинг иккинчи ярмида  икки давлат вакиллари ўртасида келгусида ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар юзасидан муҳокама бўлиб ўтди. Хусусан, Андижон вилоятида турли фильмларни тасвирга  олиш, Қирғизистон киноси кунларини ўтказиш, қўшни давлат шаҳарларида эса Ўзбекистон киноси кунларини ташкил этишга келишиб олинди.