Қайд этилишича, биринчи рейс Тошкент – ​​Андижон – Тошкент йўналиши бўйича амалга оширилади.

Шу йилнинг 18 март куни"Silk Avia" УС601/УС602 рейслари учун чипталар сотуви бошланган ва улар АТР-72-600 самолётларида сешанба ва пайшанба кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:

— Тошкентдан жўнаб кетиш 11:20, Андижонга етиб келиш 12:20;
— Андижондан жўнаш соат 13:00, Тошкентга етиб келиш соат 14:00.

Келгусида Андижон аэропортига халқаро рейсларни қайта йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган.