Андижон вилояти Пахтаобод туманида 17 ёшли йигит ва 15 ёшли қиз чақмоқ уриши оқибатида тан жароҳати олишган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан йигит вафот этган.
Қизнинг аҳволи қониқарли бўлиб, ҳозирда шифохонада даволланмоқда.
Прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.