Фуқаро М.И. томонидан Андижон вилояти ИИББ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилинган мурожаат асосида вилоят прокуратураси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро М.Ю. Марҳамат туманидаги “Эрши” маҳалласи Й.Охунбобоев массивида жойлашган 1,5 гектар боғдорчилик экин ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали нотурар жой тоифасига ўтказиб, 55 000 АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб беришни ваъда қилгани маълум бўлди. У келишилган маблағнинг 10 000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.