Аниқланишича, 27.10.2023 йил соат 23:30 ларда фуқаро Н.Р. вилоят ИИБнинг «102» қисқа рақамига қилган мурожаати асосида Андижон шаҳар ИИО ФМБ профилактика инспекторлари Андижон шаҳар 3-кичик даҳа 7-уй 22-хонадонга етиб келган. Хонадон эгаси фуқаро Н.Г. уйнинг деразаси ташқи томонига чиқиб, ҳаётдан тўйганлигини билдириб бақираётган бўлган.
Хонадон эшиги берклиги сабабли вилоят ФВБнинг қутқарув отряди ходимлари чақиртирилиб, эшик очиб, деразанинг ташқи томонида турган фуқаро Н.Г.дан пастга тушиши айтилган. Фуқаро Н.Г. эҳтиётсизлиги туфайли сирпаниб 3-қаватдан тушиб кетган.
Оқибатда фуқаро Н.Г. оғир тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг вилоят филиалига олиб борилган ва тиббий ёрдам кўрсатилиб, ҳаёти сақлаб қолинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Видео кадр: uznews.uz