Вилоят ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, эркак 2000 йилда туғилган М.Н. бўлиб, у Шаҳрихон туманида истиқомат қилади.

Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Андижон шаҳар судида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, М.Н.га нисбатан МЖтКнинг 184-4-моддаси билан БҲМнинг 15 баравари миқдорида 5,1 млн сўм жарима жазоси қўлланилди.

Элатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикасида жамоат жойларида юзни тўсиб юришга қарши қонун кучга киритилиб, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг янги 184 прим 4-моддасида ўз аксини топди.