Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2022 йилнинг январ—май ойида Aндижон вилоятида бино ва иншоотлар қурилиши бўйича 1733,1 млрд. сўм қурилиш ишлари бажарилиб, жами қурилиш ишларининг 75,3 фоизини ташкил этди.
Шунингдек, фуқаролик объектларини қуриш бўйича 270,6 млрд. сўм ёки жами қурилиш ишларининг 11,8 фоизи ҳамда ихтисослаштирилган қурилиш ишлари бўйича 297,1 млрд. сўм ёки 12,9 фоиз ишлар бажарилган.