Мазкур тадбир ушбу йиғилишда қайд этилган вазифалар ижроси доирасида ташкил этилди.
Топшириққа биноан, жорий йилнинг 1 июль куни Андижон вилоятининг Бўстон туманида, Обод маҳалласидаги "Sayyora favvorasi" МЧЖ корхонаси биносида Савдо-саноат палатаси, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида Муқобил энергия ресурсларидан фойдаланиш лойиҳалари, қуёш электр панеллари ва сув иситиш қурилмалари ва етказиб берувчи тадбиркорлик субъектлари маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди.
Мазкур кўргазмада қуёш электр панеллари ва сув иситиш қурилмалари ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи 20 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ўз маҳсулотлари билан иштирок этишди.