26 октябрь ҳолатига Андижон вилояти давлат солиқ идораларида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида расман рўйхатдан ўтганлар 52 минг нафардан ошди.

Амалдаги қонунчиликка кўра рухсат этилган 67 та фаолият турлари кесимида қаралганда маиший хизматлар йўналишини танлаётганлар сони нисбатан кўпроқ – 20 729 нафар.

Қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича хизматлар  соҳасида ўзини ўзи банд қилган яна 9 272 нафар ҳамюртимиз қонуний фаолият олиб бормоқда.

9 754 нафар ўзини ўзи банд қилганлар саноат йўналиши бўйича хизмат кўрсатаётган бўлса, 5 877 нафар ўзини ўзи банд қилган шахс халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш  соҳасини маъқул кўрган.

Ижтимоий йўналишлар бўйича хизматлар соҳасида 5 821 нафар шахс мустақил фаолият олиб бормоқда.

1 160 нафар ўзини ўзи банд қилган фуқаро эса АКТ соҳасида  фаолият юритиш учун рўйхатдан ўтган.

Андижон вилояти ДСБ

Матбуот хизмати