Ижтимоий тармоқларда “Tracker“ русумли, 60A101GA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонга чиқиб ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилганда, ушбу автомобиль 1985 йилда туғилган А.А.га тегишли эканлиги, видеода акс этган қоидабузарликни эса унинг ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган жияни, 2004 йилда туғилган А.О. томонидан 2023 йил 24 декабрь куни содир этилганлиги маълум бўлди

Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128⁵-моддаси иккинчи қисми ва 135-моддаси иккинчи қисми тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.