Бош прокуратура матбуот котибининг хабар қилишича, ҳолат 2023 йилнинг 5 май куни соат 18:00ларда Марҳамат туманида содир бўлган.
Ғ.Ғулом МФЙ, Юксалиш кўчасида яшаган 2003 йилда туғилга Нишонбоев Алиёр Алижон ўғли Марҳамат тумани, Роҳат МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона каналига тушиб кетиб, оқиб кетиши оқибатда сувга чўкиб вафот этган.
Маълум бўлишича, Нишонбоев Алиёр Алижон ўғли Марҳамат тумани Ўзбекистон маҳалласида яшовчи ўзига аввалдан таниш бўлган Г.Хўжамбердиевани сувга тушиб кетгани сабабли уни қутқариш мақсадида сувга тушган. Атрофдагилар томонидан Г.Хўжамбердиева қутқариб қолинган.
А.Нишонбоевнинг жасади 2023 йил 8 май соат 11:30ларда Жанубий Фарғона каналининг Марҳамат тумани, Полвонтош МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан топилган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.