Ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон шаҳар “Бобур” ЭТК электромонтёри Н.М. фуқаро М.З.нинг хонадонида электр энергиясидан 7,8 млн сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериши эвазига 4 млн сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.