Бу ҳақда шаҳар ФВ бўлимига соат 04:04 да хабар келиб тушган.
4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 04:09 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 04:14 да қуршаб олинган ва соат 04:40 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида уйнинг 70 кв.м майдонида шифт, том қисми ва уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.
Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида уйнинг 180 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
"Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва халок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда", дейилади хабарда.