Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Андижон вилояти Бўстон тумани ҳудудидаги дала майдонига кўмиб кетилган 9 кг 447 г гашиш олинаётган вақтда уюшган гуруҳнинг 1990, 1996, 1980 ва 1981 йилларда туғилган аъзолари қўлга олинди.

Аниқланишича, трансмиллий жиноий уюшманинг Ўзбекистондаги ташкилотчиларидан бири Қирғизистонда яшовчи шахс кўрсатмасига асосан мазкур геолокациядан гиёҳвандлик воситасини олиб, бошқа вилоятларга тарқатиши лозим бўлган.

Тезкор тадбир натижасида республика ҳудудида 94 470 та бир марталик дозага тенг бўлган 9 килограмм 447 грамм гашиш тарқатилишининг олди олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноий гуруҳга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси бешинчи қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу моддага мувофиқ 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.