Рақобат қўмитасининг Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишларда жами 3 та дон корхоналари томонидан юқори ликвидли ва монополь турдаги маҳсулотларни биржа савдолари орқали реализация қилинишида манипуляция ҳаракатларини (графикларни бажармаслик ва кунлик белгиланган ҳажмларда маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилмаслик ҳолатлари) содир этганлик ҳолатлари аниқланди.

— “QOʻRGʻONTEPA DON MAXSULOTLARI” АЖ – 724,2 тн буғдой уни ва омихта ем маҳсулоти;
— “ASAKA DON MAHSULOTLARI” АЖ – 1394,0 тн буғдой уни ва омихта ем маҳсулоти;
— “ANDIJONDONMAHSULOT” АЖ – 509,2 тн буғдой уни маҳсулоти.

Юқоридагиларга мувофиқ, ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида дон корхоналарига нисбатан қонун бузилиш аломатлари билан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатмалар берилди.