Клуб янги мавсум олдидан ўз логотипини янгилади. Янги логотипни яратишда кўк, қизил ва оқ ранглардан фойдаланилган. "А" ҳарфи кўринишидаги логотипда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкали ва бургут (жамоа лақаби) тасвирланган.
Шунингдек, жамоа ўз ўйинларини ўтказиб келадиган "Соғлом авлод" стадиони номи ҳам "Бобур Арена"га алмаштирилди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида Андижон шаҳридаги марказий стадион номини "Бобур Арена" деб номлаш таклифи илгари сурилган эди. Мазкур ўзгариш орқали Фармоннинг ижроси таъминланди.
Таъкидлаш керак, дунёдаги кўплаб стадионлар тарихий шахслар номи билан аталади. Бунга Монакодаги Луи ИИ стадиони, Истанбулдаги турк халқининг миллий қаҳрамони Мустафо Камол Отатурк номи берилган Олимпия стадиони ёки Грознийдаги Аҳмад Қодиров шарафига қайта номланган "Аҳмат Арена"ларни мисол келтириш мумкин. Энди улар сафига Андижондаги "Бобур Арена" ҳам қўшилди.
Андижондаги «Соғлом авлод» стадиони номи «Бобур Арена»га ўзгартирилди
2020 йилги футбол мавсумида катта машаққатлар эвазига суперлигадаги ўрнини сақлаб қолган "Андижон" клубида маркетинг борасида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди, деб хабар қилмоқда жамоа матбуот хизмати.
Инфаркт ва инсультдан эрта ўлим беш ойда 15 фоизга камайди
- “Янги Ўзбекистон тиббиёт стандартлари” жорий этилади
- Тиббиёт ходимлари учун Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилади
- Сунъий интеллект шифокор ва ҳамшираларнинг ҳақиқий кўмакчисига айлантирилади
- Шавкат Мирзиёевнинг тиббиёт ва фармацевтика соҳаси ходимлари билан учрашуви бошланди
- Кексалар учун музей ва тарихий обидаларга кириш чипталари 50 фоизга арзонлаштирилади
2027 йилда қайси маҳаллалардаги ҳужжатсиз уй-жойлар хатловдан ўтказилади?
- Мудофаа вазири этиб тайинланган Ботир Қудратхўжаевни кузатиш маросими ўтказилди
- Ўзбек алифбосидаги 4 та ҳарф ўзгарди: ҳужжатларни алмаштириш шарт эмас
- Ўзбекистон Президенти “Лукойл” компанияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши билан танишди
- Пенсия ислоҳотлари: фуқаролар ўз келажагидан хавотир олмаслиги лозим
- Терма жамоамиз ФИФА рейтингида бир поғона юқорилади