Вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумотига кўра, воқеа 3 апрель куни соат 18:47 да Андижон шаҳри «Ҳамдўстлик» МФЙ Мустақиллик кўчасида юз берган.

1995 йилда туғилган ҳайдовчи Д.М. «Cobalt» автомашинасида ҳаракатланиб келаётиб, эътиборсизлик оқибатида йўл четида турган икки нафар вояга етмаган болани уриб юборган.

Жабрланган болаларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилибРеспублика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалида кўрикдан ўтказилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.