Айтилишича, мовий оркиносларнинг бозорда минглаб ва ҳатто миллионлаб долларга сотилиши уларни дунёдаги энг қиммат балиқларга айлантиради. Тинч океанидаги мовий оркиноснинг ўртача узунлиги тахминан 2 метр, оғирлиги эса 250 килограммни ташкил этади.
Қайиқчи Кирквуд китлар ва дельфинлар билан сузаётган мовий балиқни кўради. Бу вақтда улар кичикроқ балиқ овлашаётган эди.
"Тахминан соат иккилар эди, сувда баланд овозлар эшитилди. Ўша пайтда оркинос сувилон ва сельд балиқларни овлай бошлади. Улар тўдаси билан сув юзасига чиқишар, шундан сўнг ўзларини куч билан яна сувга уришарди. Бу орада мен 20 хил балиқ турини кўрдим”, деди у.
2013 йилда Токиодаги машҳур Цукидзи бозорида вазни 222 килограмм келадиган мовий оркинос рекорд даражада сотилган. Улкан балиқни суши ресторанлари тармоғи эгаси Киеши Кимура (Kiyoshi Kimura) 155 миллион иена (тахминан 1,8 миллион доллар)га сотиб олган.