Танловлар якунига кўра, 77 нафар фуқарога Буюк Британияга қишлоқ хўжалиги соҳасида мавсумий ишчи визаси тасдиқланган, уларни уюшган ҳолда юбориш чоралари кўрилмоқда. Дастлаб фуқаролар Тошкент шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида қисқа муддатли курсларда ўқитилди.
Тошкент халқаро аэропорти орқали дастлабки 38 нафар юртдошларимиз Англияда қишлоқ хўжалиги соҳасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкилий тарзда жўнатилди. Улар билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, эслатма буклетлар тарқатилди.